Barcha yangiliklar RSS

Ochiq ma`lumotlar

Давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил қилиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди

Давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил қилиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–316-сон, 27.09.2023 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, тадбиркорларга, уларнинг хоҳишига кўра, 2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябргача узайтиришга рухсат этилди. 
- имтиёзли давр давомида тадбиркорлар томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;
-имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.
-Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:
-Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;
-Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;
-туманларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.
 
Шовот туман адлия бўлими 
ЮХКМ бош юрисконсулти                                                     Б.Р.Қурбонов
22-11-2023, 16:47
Ko'rishlar: 52
Sahifani chop etish