Адвокат бўлиш учун икки йиллик стаж талаби бекор бўлди

9 август куни президент «Адвокатура тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш бўйича [ЎРҚ-862 сонли] ҳужжатни имзолади.
Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, энди адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаб этилмайди. Шу вақтгача талабгор лицензия олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши шарт эди.
Фақат адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташ керак. Шунингдек, малака имтиҳонини топшириш зарур.
Талабгор адвокатлик гувоҳномаси берилган кундан эътиборан адвокат мақомини олади, Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси адлия органи томонидан бу ҳақда уч кунлик муддатда хабардор қилинади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан адвокат Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади.
Шовот тумани Адлия бўлими ЮХКМ
Бош юрисконсулти А.Удабоев